Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори ишдан бўшатилди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 11 январь куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари фаолияти таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилишида қатор ташкилий масалалар ҳам кўрилган.
Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари, Президент девони вакиллари, ҳукумат аъзолари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа вазирлик ҳамда идоралар раҳбар ходимлари иштирок этган йиғилишда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори сифатида ишлаб келаётган Абдумалик Жуманов лавозимидан бўшатилган. «KUN.UZ» нашрининг ҳукуматдаги ахборот манбаси бундай ўзгариш — дипломатия соҳасида кадрлар тайёрлаш дастурини тубдан ислоҳ қилиш учун бажарилаётганини айтган.
Жуманов бундан олдин Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетида ҳам ректор сифатида фаолият юритган. Шунингдек, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори ўтган йилдан эътиборан вазир ўринбосари мақомига тенглаштирилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter