Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жорж Вашингтон университети профессори: «Ўзбекистонда олий таълимга талаб катта, лекин шароит йўқ»

Жорж Вашингтон университети профессори: «Ўзбекистонда олий таълимга талаб катта, лекин шароит йўқ»

Фото: «Marifat.uz»

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги Вашингтонда ўтган давра суҳбати ҳақида мақола эълон қилди. Унда таниқли сиёсатчилар, фан арбоблари ҳамда журналистлар иштирок этган.

ЎзАда келтирилишича, Жорж Вашингтон университети профессори, француз тадқиқотчиси Себастиян Пейруз (Sebastien Peyrouse) Ўзбекистонда олий таълимга бўлган талаб катта бўлишига қарамай, шароит йўқлигини таъкидлаган.

«Илм-фан, таълим йўналишда катта ўзгаришлар юз бермоқда ва янги силжишлар кутилмоқда. Президент Мирзиёев айнан таълимга тинимсиз урғу бермоқда. Шахсан ўзи туб муаммоларни кўтариб чиқаётир, оиладан тортиб боғчагача, бошланғич синфдан тортиб ўрта мактаб, касб-ҳунар ўқув юртлари, университетлардаги таълим сифатини ошириш зарурлиги ҳақида гапирмоқда.

Ўзбекистонда олий таълимга талаб катта, лекин шароит йўқ. Университет ва институтларда ўқиш аксарият аҳолининг молиявий қурби етмайдиган имконият. Таълим ҳаққи йил сари осмонга чиқар экан, республикага зарур кадларни етиштириш ҳам қийинлашаверади. Ўқитувчиларнинг маоши жуда паст экани ҳам муҳим омил. Коррупция энг чуқур илдиз отган соҳалардан бири ҳам шу», — дея таъкидлади профессор.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг