Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ливан ва Эрон кенг кўламли урушни хоҳламайди – сиёсий таҳлилчи

Ливан ва Эрон кенг кўламли урушни хоҳламайди – сиёсий таҳлилчи

Вашингтон Яқин Шарқ сиёсати институти таҳлилчиси Метю Левитга кўра Эрон ва унинг прокси тузилмалари ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилишига жавоб беради. Лекин қачон ва қандай кўринишда бўлади, ҳозирча номаълум.

«Ҳаниянинг ўлимида Теҳрон Исроилни айблаяпти. Ўз навбатида, Исроил томони бу ишга алоқадорлигини на тасдиқлади ва на инкор этди.

Аммо, жавоб, албатта бўлади», – дейди Метю Левит.

«Ҳизбуллоҳ» ҳаракати ҳам Исроилга зарба беришни ваъда қилмоқда. Аммо экспертнинг фикрича, ливанликлар кенг кўламли урушдан чўчимоқда.

«Ҳизбуллоҳ» учун иқтисодий инқироз, сиёсий инқироздан муҳимроқ. Ливандаги иқтисодий вазият эса ливанликларни кенг кўламли урушни хоҳламайдиган ҳолатга олиб келди. Уруш Ливан учун оғир иқтисодий оқибатларни келтириб чиқаради.

Одамлар, шу жумладан «Ҳизбуллоҳ» ҳам, тушуняптики, 2006 йилдаги урушдан фарқли ўлароқ, бу сафар кўпчилик ливанликлар, эҳтимол, Ливанда ҳам, Исроилда ҳам ҳеч ким истамайдиган урушни бошлаганликда «Ҳизбуллоҳ»ни айблайдилар.

Таҳлилчининг таъкидлашича, Эронда ҳам кенг кўламли урушга интилиш йўқ.

«Эрон томони кенг кўламли уруш чегараларигача етиб боришини хоҳламайди. Бу нафақат Исроил имкониятларини билишидан, балки Исроилнинг Қўшма Штатлар ва бошқа давлатлар каби кучли иттифоқчилари мавжудлигини англашлари туфайлидир. Улар (Теҳрондагилар) бундай вазият мамлакат ичида бўлиниш келтириб чиқариши ва одамларни шундай ўйлашга мажбур қилишидан хавотирда», – дейди эксперт.

АҚШ Теҳронни минтақадаги вазиятнинг кескинлашуви Эрон манфаатларига зид экани ҳақида огоҳлантиргани ҳам айтилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг