Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нукусда Президент раислигида йиғилиш бўлиб ўтмоқда

Нукусда Президент раислигида йиғилиш бўлиб ўтмоқда

Фото: Президент матбуот хизмати

Нукус шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари мустақиллигимизнинг 35 йиллик байрами шукуҳи давом этаётган кунларда Қорақалпоғистон аҳли билан юзма-юз кўришиб турганидан мамнунлигини билдирди.

Сўнгги йилларда ҳудуд учун катта маблағ, имтиёз ва шароитлар яратилди. Фойда, ер ва мол-мулк солиқлари 2 карра, саноат учун электр тарифи 15 фоизга пасайтирилди, ижтимоий солиқ 1 фоиз этиб белгиланди.

Ўтган йили Қорақалпоғистонга 1 миллиард 700 миллион доллар инвестиция киритилди. Бу 2021-йилдагидан 22 карра кўп.

Бу йил Қорақалпоғистон иқтисодиёти энг тез ўсаётган ҳудудлардан бирига айланди. Жорий йилнинг биринчи ярмида иқтисодиёт 10,2 фоиз ўсиб, ҳудуд Тошкент шаҳридан кейинги иккинчи ўринни эгаллади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг