Нурсултонни мағлуб этган спортчи Шавкат Раҳмоновни жангга чорлади
UFCнинг яримўрта вазн тоифасидаги 11-рақамли жангчиси Хоакин Бакли қозоғистонлик Шавкат Раҳмоновга қарши октагонга кўтарилишга тайёр.
У операция қилинган Жек Делла Маддаленанинг ўрнига Шавкат Раҳмонов билан жанг ўтказмоқчи.
«Бечора Жек. Пертни жин урсин, аммо август ойида Тампада Шавкат Раҳмоновга қарши жанг — бошқа гап. Нима дейсиз?», — деб ёзган Бакли.
Эслатиб ўтамиз, Бакли сўнгги жангида Нурсултон Рўзибоевни очколар эвазига мағлуб этганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter