Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда?

Бугун ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда?

Фото: Xabar.uz

«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, бугун Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат эрталаб Фарғона водийсида, куннинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистон Республикасининг айрим жойларида ёмғир ёғиши мумкин. Айрим ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли бор. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 23–28 даража бўлади.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3–8 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 25–27 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин. Баланд тоғли ҳудудларда ёғингарчилик қорга айланиши эҳтимоли бор. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 15–20 даража бўлади.

2 октябрь куни республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг