Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олимлар: пластик зарралар даҳшатли жазирамага сабаб бўлмоқда

Олимлар: пластик зарралар даҳшатли жазирамага сабаб бўлмоқда

Денгизлардаги микропластик ифлосланиш иссиқлик тўлқинларини кучайтириши мумкин, чунки чиқиндилар океаннинг иссиқхона газларини ўзига сингдиришини секинлаштиради. Бундай хулосага Бостон Шимоли-шарқий университетининг америкалик олимлари келишди. Тадқиқот Marine Chemistry илмий журналида  чоп этилди.

Минг йиллар давомида океанлар углерод айланиши жараёнининг бир қисми бўлиб, ўлик фитопланктон тўпланиб, қорга ўхшаш бўлакчалар шаклида чуқурликка тушади.

Яқинда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, пластик зарралар бу жараённи секинлаштиради ва «денгиз қор»ини чўкишига йўл қўймайди.

«Аслида, пластмасса денгиз қори эришини секинлаштиради, бу эса океаннинг атмосферадан карбонат ангидридни сўриб олиш самарадорлигини пасайтиради», деди тадқиқот муаллифи профессор Арон Стуббинс.

Лаборатория тажрибалари шуни кўрсатдики, пластмасса билан ифлосланган фитопланктон парчалари тоза бўлакларга қараганда 20 фоиз секинроқ чўкади.

Олимлар, шунингдек, микропластмассалар тирик фитопланктон томонидан карбонат ангидриднинг сўрилишини камайтиришини аниқладилар. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг