Президент Шавкат Мирзиёев: «Гўшт нархи аслида 250 минг бўлиши керак. Нархни ушлаб турибмиз»
Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда Тошкент вилоятида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Сессияда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг вакили ҳам қатнашяпти. Унинг маълумот беришича, видеоселектор шаклида ўтаётган сессияда Президент Шавкат Мирзиёев вилоятда гўшт танқислиги масаласига ҳам тўхталиб ўтган. «Ҳозирги девалвация шароитида 1 кг. гўштнинг нархи аслида 250 минг бўлиши керак. Ҳозир амаллаб нархни ушлаб турибмиз», — деб айтган Ўзбекистон раҳбари.
Президентнинг маълум қилишича, вилоятнинг Қуйичирчиқ туманида йилига 12 минг тонналик балиқчилик хўжалиги барпо этилади. Бу орқали қайсидир даражада гўшт нархи ушлаб турилади.
Воқеалар ривожини биз билан бирга кузатинг!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter