Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёда «тўртлик» расман ишдан олинди

Қашқадарёда «тўртлик» расман ишдан олинди

Қашқадарё вилояти раҳбариятида катта ўзгаришлар кутилаётгани, жумладан, «тўртлик» ишдан олиниши ҳақида хабар берилганди.

Унга кўра, вилоятни олти йилдан буён бошқариб келаётган ҳоким Зафар Рўзиев, шунингдек, вилоят прокурори, солиқ ва ички ишлар бошлиқлари вазифасидан озод этилиши айтилганди.

Бироқ бу хабарлар расман тасдиқланмай турганди. Бироз вақт муқаддам бу хабар расман тасдиқланди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов Қашқадарёда «тўртлик» расман ишдан олингани ҳақида хабар берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг