Қозоғистонда қанча ўзбекистонлик меҳнат қилаётгани маълум бўлди
Қозоғистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги мамлакатга қайси мамлакатлардан меҳнат мигрантлари келиб ишлаётганини маълум қилди.
Вазирликка кўра, Қозоғистонга меҳнат мигрантлари асосан тўрт мамлакатдан келмоқда:
- Хитой — 4 123 киши
- Ўзбекистон — 1 968 киши
- Туркия — 1 152 киши
- Ҳиндистон 1 114 киши.
2024 йил 1 июл ҳолатига, Қозоғистонда ишлаётган чет элликлар сони 14 049 нафарни ташкил этмоқда.
Улар асосан қурилиш; қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжаликлари; маъмурий ва ёрдамчи хизмат; тоғ-кон саноати ва қайта ишлаш саноати йўналишларида фаолият юритмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter