Рамзан Қодировнинг жияни вазир этиб тайинланди
Чеченистон раҳбарининг жияни Адам Черхигов транспорт, коммуникация ва рақамли ривожланиш вазири бўлди.
Чеченистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва ҳукуматида таркибий ўзгаришлар амалга оширилди. Рамзан Черхигов ўрнига Чеченистон Республикаси транспорт, коммуникациялар ва рақамли ривожланиш вазири этиб унинг ўғли Адам Черхигов тайинланди.
Бунга қадар Адам Чеченистон ҳукумати мактабгача таълим қўмитасининг раиси бўлиб ишлаган.
«Адам ёш бўлишига қарамай, раҳбарлик лавозимларида катта тажрибага ва вазирлик олдида турган вазифаларни самарали ҳамда сифатли бажариш учун зарур профессионал кўникмаларга эга», — дейди Рамзан Қодиров.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter