Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Рақобат қўмитаси «Payme» бўйича баёнот берди

Рақобат қўмитаси «Payme» бўйича баёнот берди

Онлайн тўлов тизимлари бозорида «Payme» АЖ устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 256 сонли қарори 2 иловаси билан тасдиқланган Рақамли платформа операторининг устун мавқеини ва устун музокара кучини эътироф этиш тартиби тўғрисидаги Низомда рақамли платформа операторининг устун мавқега эга деб эътироф этишнинг мезонлари белгиланган.

Ушбу Қарорга мувофиқ, Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғи билан онлайн тўлов тизимлари бозорида «Payme» АЖ устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этилди.

«Payme» АЖ томонидан онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эришганлиги тўғрисида Рақобат қўмитасига тақдим этилган хабарномаси бунга асос қилиб кўрсатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг