Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Реклама қонунчилигини бузган уч корхона жаримага тортилди

Реклама қонунчилигини бузган уч корхона жаримага тортилди

Фото: Xabar.uz

Наманганда реклама қонунчилигини бузган корхоналар жазоланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди. 

Рақобат қўмитасининг Наманган ҳудудий бошқармаси томонидан ҳудудда жойлаштирилаётган реклама ахборотларининг қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан олиб борилган ўрганиш ва таҳлил ишлари давомида:

«KOKOBANGO» МЧЖга қарашли «Amacnamangan» ресторанининг расмий ижтимоий тармоқларида тамаки маҳсулотларини ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларини истеъмол қилишга ундовчи реклама роликлари жойлаштирилганлиги;

«NAMANGAN FLAMINGO RESTORANI» МЧЖга қарашли «Flamingo» ресторанининг ижтимоий тармоқларида ҳам алкоголь маҳсулотлари акс этган реклама материалларидан фойдаланилганлиги;

Ўқув маркази бўйича «MURODIM EDU» МЧЖга қарашли «MURODIMEDUCATION» марказга тегишли расмий ижтимоий тармоқларида реклама ролигида ўйинчоқ қуролдан фойдаланилган кадрлар жойлаштирилгани аниқланди.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан, Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга кўра «KOKOBANGO» МЧЖ, «NAMANGAN FLAMINGO RESTORANI» МЧЖ ҳамда «MURODIM EDU» МЧЖга нисбатан реклама ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги натижасида белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг