Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россияда вертолёт ҳалокати оқибатида 22 киши ҳалок бўлди

Россияда вертолёт ҳалокати оқибатида 22 киши ҳалок бўлди

Камчаткада вертолёт ҳалокати оқибатида 22 киши ҳалок бўлди.

Камчатканинг Вачкажец тоғ тизмасидаги қўниш жойидан Николаевка қишлоғига учаётган МИ-8 вертолёти ҳалокатга учради. Йўловчилар ва экипаж аъзолари ҳалок бўлди.

Вертолёт билан алоқа бир кун аввал узилган, деб хабар берди РИА Новости. Вилоят Фавқулодда вазиятлар вазири Сергей Лебедевнинг айтишича, вертолёт қолдиқлари топилган - у экипаж охирги марта алоқа қилган жой яқинида 900 метр баландликда жойлашган.

«Эҳтимол, ёмон кўриш (ёмон об-ҳаво шароити) туфайли вертолёт қулаган бўлиши мумкин», — дейилади фавқулодда хизматлар хабарида.

Россия ОАВларига кўра, ҳозирда 17 кишининг жасади аниқланган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг