Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

СамДТУнинг айрим таълим дастурлари Евроосиёнинг нуфузли рейтинг агентлиги томонидан аккредитациядан ўтказилди

СамДТУнинг айрим таълим дастурлари Евроосиёнинг нуфузли рейтинг агентлиги томонидан аккредитациядан ўтказилди

Самарқанд давлат тиббиёт университетида талаба ва ёш олимларнинг 78-халқаро илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

«Фундаментал, амалий тиббиёт ва фармация ютуқлари» деб номланган мазкур илмий-амалий анжуман доирасида Ҳиндистон, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Беларусь, Покистон, Тожикистон, Қирғизистон, Хитой, Германия, Жанубий Корея ва Ўзбекистоннинг 80 дан ортиқ тиббиёт олий ўқув юртлари ва илмий-текшириш институтларининг талаба ва ёш тадқиқотчилари иштирок этди.

Конференция ўз ишини 25 та шуъбалар йилиғилишида бошлаб, унда иқтидорли талаба ва ёш тадқиқотчиларнинг 800 дан ортиқ илмий тақдимотлари тингланди.

Шунингдек, тадбир доирасида Самарқанд давлат тиббиёт университети таълим дастурлари «ECAQA» (Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасида аккредитация ва сифатни таъминлаш бўйича Евросиё маркази) мустақил аккредитация ва рейтинг агентлиги ташқи эксперт комиссияси томонидан аккредитациядан ўтганлиги тасдиқланиб, СамДТУ ректори Жасур Ризаевга сертификатлар топширилди.

Шунингдек, баҳолаш натижаларига кўра «Даволаш иши» (ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги таълим) ҳамда «Стоматология» таълим дастурлари 5 йил муддатга тўлиқ аккредитация қилинди.

Таъкидлаш жоиз, халқаро аккредитациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома таълим ва хизматларнинг сифати, уларнинг халқаро талабларга мувофиқлиги кафолатларини тасдиқлайди ва ушбу дастурлар бўйича олий таълим тўғрисидаги диплом бутун дунёда тан олинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг