Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шаҳрисабз шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Шаҳрисабз шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Бугун халқ депутатлари Шаҳрисабз шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди. 

Сессияда депутатлар Бўриев Шерзод Ахадовични Шаҳрисабз шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқлади.

Шерзод Бўриев 1982 йилда Шаҳрисабз туманида туғилган. У Қарши давлат университети ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида таҳсил олган.

Тайинловга қадар Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг