Шавкат Мирзиёев Беҳзод Йўлдошевнинг вафоти юзасидан ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва қатор бошқа сиёсий арбоблар ФА президенти Беҳзод Йўлдошевнинг вафоти юзасидан ҳамдардлик билдирди.
У Халқаро атом энергияси агентлигида фан бўйича маслаҳатчи, АҚШнинг Вашингтон ва Стенфорд университетлари, Бирлашган ядро тадқиқотлари институти профессори лавозимларида ишлаган. Бир қатор ривожланган мамлакатлардаги илмий лабораторияларда халқаро тадқиқотчилар гуруҳлари томонидан бажарилган йирик экспериментлар ҳамда ядровий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва ядро қуролларини тарқатмаслик бўйича амалий ечимлар ишлаб чиқиш юзасидан йирик лойиҳаларга раҳбарлик қилган.
Б.Йўлдошев юртимизда миллий парламентаризмни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшди. 2000-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати, кейинги вақтда Олий Мажлис Сенати аъзоси сифатида самарали фаолият олиб бориб, илм-фан соҳасини ривожлантиришга оид қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишда ўзининг жонкуярлиги ва фидойилигини намоён этди.
"Академик Б.Йўлдошевнинг мамлакатимиз илм-фанини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У “Ўзбекистон Республикаси фан арбоби” фахрий унвони, “Фидокорона хизматлари учун” ва “Меҳнат шуҳрати” орденлари, Беруний номидаги давлат мукофоти, “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби" унвони билан мукофотланган эди", дейилади ҳамдардлик матнида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter