Шавкат Мирзиёев: «Вилоятда қанча кадрга эҳтиёж бўлса, Чирчиқдаги университетларга шунча одам қабул қилинади»
Аввал хабар берганимиздек, бугун Тошкент вилоятида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
Сессияда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг вакили ҳам қатнашди. Унинг маълумот беришича, видеоселектор шаклида ўтган сессияда Президент Шавкат Мирзиёев сўзга чиқиб, вилоят учун педагог-кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида тўхталган.
«Вилоятда қанча кадрга эҳтиёж бўлса, Чирчиқдаги университетга шунча одам қабул қилинади. Тошкент вилоятига қанча педагог керак бўлса, шунча одамни ўқитамиз. Керак бўлса тезлик билан олий маълумот берадиган дастур ишлаб чиқилади», — деб айтган давлат раҳбари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter