Швейцария кўллари тубида минглаб тонна бомба ётибди
Швейцария ҳарбийлари узоқ йиллардан буён, энг хавфсиз чора ҳисоблаб, эскирган ўқ-дориларни кўлларга чўктириб, утилизация қилиб келган.
Биргина Люцерн кўли тубида тахминан 3,3 минг тонна бомба бор, мамлакат ҳарбий ҳаво кучлари 2021 йилгача бомба ташлашни машқ қилиб келган Нойшател кўлида бу рақам 4,5 минг тоннагачани ташкил қилади.
Айрим ўқ-дорилар 150–220 метргача чуқурликда бўлса, айримлари сув юзасидан атиги 6-7 метр пастда ётибди.
Энди Швейцария мудофаа вазирлиги йиллар давомида йиғилган бомбаларни қандай қилиб бехавф йиғиштириб олиш устида бош қотирмоқда. Шу боис танлов эълон қилиниб, бомбаларни кўлдан чиқариб олиш учун энг яхши ғояга 50 минг франк (58 минг доллар атрофида) мукофот беришмоқчи. Мукофот пули учта энг яхши ғоя ўртасида тақсимланади.
Бироқ бомбаларни чиқариб олишга миллиардлаб маблағ кетиши кутиляпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter