Суюнчи! Андижонлик аёл тўрт ўғилни дунёга келтирди
Бугун, 27 январь куни Андижон вилоятида бир онадан бирданига 4 чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда андижонлик махсус мухбиримиз хабар берди.
Унинг хабар беришича, Олтинкўл тумани Ўрта МФЙда яшовчи Мадинахон Абдувоҳидова (1993 йилда туғилган) Андижон вилоят перинатал марказида 4 ўғилни дунёга келтирган.
Ҳозирда она ва чақалоқларнинг аҳволи яхши. Тез орада ушбу мавзуга оид суратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter