Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Талабаларига уйини тозалатган профессор ишдан ҳайдалди

Талабаларига уйини тозалатган профессор ишдан ҳайдалди

Фото: SCMP composite/Shutterstock/Beijing University of Posts and Telecommunications

Хитойда талабаларини таҳқирлаб, уларни қулдай ишлатиб келган профессор жазоланди. Бу ҳақда SCMP хабар берди.

Пекин почта ва телекоммуникациялар университетининг профессори Чжэн Фэн устидан 15 нафар талаба шикоят ёзган. Жабрланувчиларга кўра, Чжэн талабаларни мунтазам таҳқирлаб келган: ўз ҳисобларидан овқат келтиришни талаб қилган, уйини тозаталатган, почтасини олиб келишга жўнатган, камига, қизининг уй вазифаларини тайёрлашга мажбурлаган.

Симсиз алоқа ва сигналларга рақамли ишлов бериш бўйича таълим берган устоз аслида талабаларга илмий аҳамиятга эга билимларни жуда оз берган, шунга қарамасдан, уларни кунига 10 соатлаб лабораторияда мажбуран ушлаб ўтирган. Кимдир норози бўлса, тадқиқотлардан четлатиш ёки битириш имтиҳонлари осон кечмаслиги билан таҳдид қилган.

Талабаларнинг очиқ хати ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетганидан сўнг (уни 88 млн маротаба ўқишган), университет раҳбарияти ҳолатни ўрганди. Чжэн таълим беришдан четлатилиб, репетиторлик қилиши ҳам тақиқланди, жабрланган талабаларга эса психолог кўмаги таклиф этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг