Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Teslaга рақиб ва арзонроқ электромобил тақдим этилди (фото)

Teslaга рақиб ва арзонроқ электромобил тақдим этилди (фото)

Nio Onvo L60.

Фото: NIO

Хитойнинг Nio компанияси ўзининг энг арзон электромобили — Onvo L60 моделини тақдим этди. Сентябрда сотувга чиқадиган машинанинг нархи 219 900 юан ($30 500)дан бошланади, дея хабар берди CarNewsChina.

Onvo — Хитой компаниясининг янги бюджет туркуми. Бу йўналишнинг илк L60 модели Американинг Tesla Model Y электромобилига рақиб ўлароқ кўрилмоқда (нархи нисбатан арзон).

Янги Nio Onvo L60 кўринишидан деярли Teslaни эслатади. Ўлчамлари бўйича ҳатто каттароқ.

Nio Onvo L60. Фото: NIO

Nio Onvo L60 ўлчамлари:

  • узунлиги — 4828 мм;
  • кенглиги — 1930 мм;
  • баландлиги — 1616 мм;
  • ғилдираклар базаси — 2950 мм.

Хитой машинаси салони олд панелида 17,2 дюймли тачскрин, қолаверса, маълумотларни олд ойнада акс эттирувчи проекция ўрнатилган. Олд ўриндиқларнинг орт қисмида ҳам мониторлар бор. Электромобил учун электроника Nvidia компанияси томонидан тайёрланган.

Nio Onvo L60. Фото: NIO

Nio Onvo L60 қанчалик кучга эгалиги очиқланмаган, бироқ энергия тежамкорлиги жуда юқорилиги айтилмоқда — 100 километрга 12,1 кВт/соат.

Nio Onvo L60. Фото: NIO

Машина уч хил батареяда таклиф этилмоқда:

  • сиғими 60 кВт/с — юрадиган масофаси 555 км;
  • сиғими 90 кВт/с — юрадиган масофаси 730 км;
  • сиғими 150 кВт/с — юрадиган масофаси 1000 км.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг