Тезкор хабар! Тошкент вилоятининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими тайинланиши кутилмоқда
Айни вақтда Тошкент вилоятида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда Ўзбекистон Президентни Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Сессияда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг вакили ҳам қатнашяпти. Унинг маълумот беришича, сессия кун тартибида вилоят ҳокимини ўзгартириш масаласи ҳам кўриб чиқилиши мумкин.
Сессияда Шавкат Мирзиёев вилоят ҳокими фаолиятини қаттиқ танқид остига олган. «Тошкент вилоятидан ташвишдаман, чунки тараққиёт ва потенциалда катта фарқ бор», деб айтган Ўзбекистон раҳбари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter