Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркия пойтахтини сув босди

Туркия пойтахтини сув босди

Фото: Х/sehrivanhaber

Шиддатли ёмғирлар оқибатида Туркия пойтахти Анқарани сув босди.

Ерости йўллари, кўплаб катта ва кичик кўчалар, айрим уйларнинг биринчи қаватлари ва дўконлар, транспорт воситалари сувга тўлган.

TRT Haber хабарига кўра, 25 август санасида куннинг ўртасида бошланган ёмғир пойтахт ҳаётини издан чиқариб юборди. Чанкая, Чубук, Акюрт, Қаҳраманказан, Пурсаклар, Кечиорен, Этимесгут, Енимаҳалле, Синкан, Гёлбаши ва Мамак туманларида барча иш жараёнлари тўхтаб қолган.

Айрим ҳайдовчилар тиқинларда зўрға ҳаракатланган бўлса, айрим машиналар сувдан чиқолмай қолиб кетган.

Фото: TRT Haber

Маҳаллий коммуналчилар сувни кетказиш учун битиб қолган панжараларни очишга жалб этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг