Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Умра зиёратига бормоқчи бўлганларнинг 1,4 млрд. сўм пули «туя қилинди»

Умра зиёратига бормоқчи бўлганларнинг 1,4 млрд. сўм пули «туя қилинди»

Фото: Xabar.uz

Ижтимоий тармоқларда, «Хожи ота-оналарни 1 миллиарддан ошиқ пуллари туя қилинган» номли хабар тарқалди.

Андижон вилояти прокуратураси ҳолат юзасидан баёнот эълон қилди. 

Аниқланишича, фуқаро Ф.А Хўжаобод туманидан «Умра-2022» мавсумида зиёратга бориш истагини билдирган 74 нафар фуқаролардан жами 1,4 млрд. сўм нақд пулларни олиб ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ф.А га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари Хўжаобод туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг