Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Way II ўтказган тадбирда биринчи инвестиция тўплами сотуви ташкил этилди

Way II ўтказган тадбирда биринчи инвестиция тўплами сотуви ташкил этилди

Сотувнинг дастлабки 15 дақиқаси инвестиция компаниясига деярли 105 миллиард сўм олиб келди

17 август куни Way II офисида Инвесторлар учун тадбир бўлиб ўтди, унда компания вакиллари янги инвестиция тўплами сотувининг биринчи босқичини эълон қилишди. Эътиборлиси, 15 дақиқада 104 775 000 000 сўм миқдорида инвестициялар йиғилди.
 
Инвесторларга компания фаолияти, ислом молияси тамойиллари ва компания уларни татбиқ этиш учун қандай ишлар олиб бораётганлиги ҳақида батафсил маълумот берилди. Тадбир давомида Марказий Осиёда алюминий конструкцияларни ишлаб чиқарувчи етакчи Akfa Aluminium Group компаниясининг ишлаб чиқариш имкониятлари намойиш этилди. Шунингдек, компанияни ривожлантириш режалари ва инвестиция тўпламлари сотувининг биринчи босқичи бошланганлиги эълон қилинди.
 
«Биз инвесторларимиз томонидан кўрсатилган қўллаб-қувватлаш учун самимий миннатдорчилик билдирамиз. Биринчи инвестициялар тўпламининг қисқа вақт ичида сотилиши Way II ва Akfa Aluminium Group компанияларига бўлган қизиқиш ва ишончни яна бир бор намойиш этади. Шунингдек, исломий тамойилларга асосланган молиявий воситалар инвесторлар орасида оммалашиб бораётганлигини билдиради. Яқин орада сотувларнинг янги босқичи ҳам эълон қилинади ва биз инвесторларимизнинг ишончларини оқлаш ва уларга сармоя киритиш учун қулай имкониятларни таклиф қилиш устида ишлашда давом этамиз», – деди Way II копманиясининг бош операцион директори Азиз Қосимхўжаев.
 
Way II - капитал тузилмасини яхшилаш ва лойиҳаларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш учун улушдорлик асосида маблағ жалб қилишга қаратилган инвестиция компаниясидир. Компания шаффофлик, ишонч ва профессионаллик тамойилларига қатъий амал қилган ҳолда фаолият олиб боради.
 
Тадбир иштирокчиларга нафақат инвестиция компанияси фаолияти билан танишиш, балки бизнес алоқаларини ўрнатиш ва эксклюзив шартлар билан танишиш имконини берди.
 
Way II компаниясининг инвестиция тўплами алюминий конструкцияларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган Марказий Осиёдаги етакчи корхоналардан бири – Akfa Aluminium Group компаниясига сармоя киритиш имкониятини таклиф қилади.
 
Way II ислом молияси тамойилларига амал қилади. Бу эса Исломий молия маслаҳат кенгаши (IFCB) хулосаси билан тасдиқланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг