Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитой билан рақобат қабристонгача етиб борди

Хитой билан рақобат қабристонгача етиб борди

Фото: Wirestock / Magnific

Европа тобут ясовчилари бир иттифоқ бўлиб, Еврокомиссияга шикоят тайёрламоқда. Компаниялар Хитой импортига қарши антидемпинг суриштируви бошлашни талаб қилмоқчи, деб ёзмоқда Politico нашри.

Маҳаллий корхоналар хорижлик экспортчилар рақобатига дош бера олмаяпти. Бозордаги босим туфайли охирги беш йилда Европадаги тобут ясовчи корхоналарнинг чорак қисми ёпилди.

Европалик тобут ясовчилар Хитой корхоналари ўз маҳсулотларини сунъий пасайтирилган нархларда сотмаётганмикан деган гумонда.

Ҳозирча шуниси аниқки, хитойликлар Европа Иттифоқида аслида олиб кирилганидан кўпроқ тобут сотишмоқда. Сабаби оддий: тобутлар қисмларга ажратилган ҳолда, ҳужжатларда оддий ёғоч сифатида кўрсатилиб олиб кирилади, сўнг шу ернинг ўзида йиғилади.

Ҳисоб-китобларга кўра, ҳатто бир хил ёғочдан фойдаланганда ҳам, Хитойда битта тобут ясаш Италиядагига қараганда тахминан уч баравар арзонга тушади. Европаликлар бу тафовутни Пекиннинг давлат субсидиялари, экспорт учун солиқ имтиёзлари, арзон ишчи кучи ва хом ашё билан боғламоқда. Бундан ташқари, АҚШда Хитой товарларига божларнинг ошиши оқибатида осиёликлар «тобутлар оқими»ни Европага йўналтиришга мажбур бўлишди.

Европа Иттифоқи ва Хитой ўртасидаги савдо-сотиқ мувозанати Брюсселнинг асосий муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Хитой эса Европанинг савдо чекловларини тинмай танқид қилиб келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг