Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хотин-қизларнинг гендер камситилишига йўл қўйилмайди

Хотин-қизларнинг гендер камситилишига йўл қўйилмайди

Фото: «instahu.com»

Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Қарорга кўра, хотин-қизларнинг гендер камситилишига йўл қўймаслик мақсадида Хотин-қизларнинг гендер тенглигини ҳимоя қилиш бўйича Хотин-қизлар қўмитаси кўмагидаги комиссия ташкил этилади.

Хотин-қизларнинг гендер тенглигини ҳимоя қилиш бўйича комиссиянинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • мамлакатда гендер тенгликни таъминлашга ва аёлларнинг ижтимоий турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган давлат сиёсатини амалга оширишда фаол иштирок этиш;
  • давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан аёлларнинг гендер тенглиги бузилишига оид мурожаатларини кўриб чиқиш;
  • касбий сегрегация, иш ҳақи ўртасидаги фарқ, аҳолининг иқтисодий фаол қатлами орасида аёлларнинг улушини кўпайтириш масалалари бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • аёллар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш бўйича умумэътироф этилган халқаро нормаларни миллий қонун ҳужжатларига имплементация қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
  • аёлларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган чораларни белгилаш ва самарали амалга оширилишини таъминлаш ҳамда кенг қамровли тарғибот ишларини ташкил этиш.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Адлия вазирлиги ва Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ билан биргаликда икки ой муддатда:

а) қуйидагиларни назарда тутувчи «Эркаклар ва аёллар учун тенг ҳуқуқлар ва тенг имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади:

  • гендер тенглик тушунчаси ва турлари;
  • ваколатли органларнинг вазифалари ва функциялари;
  • давлат бошқарувида иштирок этиш, ишга қабул қилиш ёки ёллаш, кредит олиш ва тадбиркорлик билан шуғулланишда гендер тенгликни таъминлашга оид нормалар;
  • гендер тенглик бузилишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни, шунингдек бундай бузилишга олиб келадиган қилмишларни содир этганлик учун жавобгарлик;

б) қуйидагиларни назарда тутувчи «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади:

  • маиший, иш жойидаги ва таълим муассасаларидаги тазйиқ ва зўравонликлар турлари;
  • ваколатли органларнинг вазифалари ва функциялари;
  • тазйиқ ва зўравонликларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар, шунингдек, бундай қилмишларни содир этганлик учун жавобгарлик;
  • судгача ва суд жараёнида тазйиқ ва камситишларга дучор бўлган шахсларни ҳимоя қилишга қаратилган процессуал кафолатлар.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Статистика комиссияси томонидан тавсия этилган минимал гендер кўрсаткичлар ва бошқа маълумотлар «gender.stat.uz» веб-сайтига жойлаштирилилади ва маълумотлар доимий равишда янгиланиб борилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг