1985 йили туғилганман. 2008 йили Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тамомладим. Фаолиятим давомида ўнга яқин ижодий кўрик-танловларда ғолиб ва совриндор бўлдим. 2015 йили Блогерлар чемпионатида ўзимни синаб кўрдим ва финалда қатнашиб, умумякунда 4-ўринни эгалладим.
Чемпионатдаги иштироким кўп нарса берди. Маслакдош ҳамкасблар билан бирга «Tafsilot.uz» номли сайтга асос солдик. 2016 йилнинг декабрида бир йиллик меҳнатимиз муносиб баҳоланиб, «Tafsilot.uz» «Миллий интернет танловига ариза топширган сайтлар орасида «Йилнинг энг яхши янгиликлар сайти» деб топилди.
Қуруқ қайдлар, баландпарвоз жумлалар, қизил гапларни жиним суймайди. Шаблонларга тоқатим йўқ. Қаламимдан элга, юртга манфаат етса, мендан бахтиёр одам йўқ!
Колумнисты
Barno Sultonova
Jurnalist
Шуҳрат Нормуродов
Журналист
Нурбек Алимов
блогер
Аброр Зохидов
журналист
Бобур Наби
журналист