Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

БМТ бош котиби тез орада Ўзбекистонга келади

БМТ бош котиби тез орада Ўзбекистонга келади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб сафари 29 июнь куни бошланади, деб хабар берди БМТ.

Гутерришнинг матбуот котиби Стефан Дюжаррикнинг аниқлик киритишича, ташриф Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистонга режалаштирилган.

Унга кўра, ҳар бир мамлакатда Гутерриш давлат раҳбари ва бошқа юқори мартабали ҳукумат вакиллари билан учрашади, шунингдек, иқлим ўзгаришига қарши курашга оид лойиҳалар билан танишади ва маҳаллий фаоллар билан мулоқот қилади.

4 июль куни Остонада Бош котиб ШҲТ саммитида иштирок этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг