Шавкат Мирзиёев: «Тадбиркорларни экспортга ўргатиш, бунинг учун бизнес-инкубаторлар ташкил этиш, экспорт муҳитини яратиш зарур»
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳрида Биринчи Президент Ислом Каримовнинг ҳайкали очилиши муносабати билан ва жойларда олиб борилаётган ислоҳотларни кўздан кечириш учун Қашқадарё вилоятига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
Президентимиз Яккабоғ туманидаги «Дармон фарм» хусусий корхонасига қарашли «Дармон шарбати» мева-сабзавотни қайта ишлаш ва қадоқлаш корхонаси иш жараёни билан танишди.
Давлатимиз раҳбари вилоятда бу каби корхоналарни кўпроқ ташкил этиш, тадбиркорларга экспортни ўргатиш лозимлигини таъкидлади.
«Тадбиркорларни экспортга ўргатиш, бунинг учун бизнес-инкубаторлар ташкил этиш, экспорт муҳитини яратиш зарур», деди Президент.
Шу ернинг ўзида Қашқадарё вилоятида 2018-2019 йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш ҳамда экспорт ҳажмини ошириш лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди.
«Дармон шарбати» мева-сабзавотни қайта ишлаш ва қадоқлаш корхонаси томонидан мева-сабзавотни қайта ишлаш ва болалар таомлари ишлаб чиқариш, «Шарофат опа Қаҳрамон қизи» агрофирмаси томонидан музлаткич омборхонаси қуриш лойиҳалари ҳам тақдим этилди.
Президентимиз экспортни ривожлантириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter