«Анжи» ўзбекистонлик Вадим Афонин билан шартномани муддатидан олдин бекор қилди
Махачқалъанинг «Анжи» клуби икки футболчи билан шартномани муддатидан олдин бекор қилганини эълон қилди.
Эътиборлиси, уларнинг бири — ўзбекистонлик Вадим Афонин. Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод ушбу футболчи билан шартнома айнан нима учун бекор қилингани ҳақида маълумот йўқ.
Шартномаси бекор бўлган яна бир футболчи — ҳужумчи Константин Базелюк.
Айтиш керакки, 31 ёшли Вадим Афонин «Анжи» сафига ўтган йили келиб қўшилган эди. У бунга қадар Россиянинг бошқа бир жамоаси — «Оренбург»да тўп сурган.
Маълумот учун, 2017/18-йилги мавсумнинг биринчи ярмида Афонин жамоасига 14 ўйинда ёрдам берган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter