Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дортмунднинг «Боруссия» клуби Олмалиқда туғилган футболчини сотиб олади

Дортмунднинг «Боруссия» клуби Олмалиқда туғилган футболчини сотиб олади

Фото: Спорт-Экспресс

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, Дортмунднинг «Боруссия» клуби «Штуттгарт»дан Валдемар Антонни сотиб олади.

Дортмунд клуби Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун 22 млн евро товон пулини тўлайди — трансфер жараёнидан «Штуттгарт» хабардор.

27 ёшли футболчи янги жамоаси билан 4 йиллик шартнома имзолайди. Барча тафсилотлар келишиб олинган.

Бундеслиганинг 2023/24 йилги мавсумида Антон 33 ўйин ўтказиб, 3 та голли узатмани амалга оширган.

Маълумот учун: Валдемар Антон 1996 йилда Ўзбекистоннинг Олмалиқ шаҳрида туғилган. Кейинчалик улар Германияга кўчиб кетишган. Антоннинг айтишича, бобоси ва бувиси ўзбекча гаплашишган, ота-онаси ва Валдемар русча ва немисча гаплашишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг