Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фазлиддин Ғоибназаров арманистонлик боксчини мағлуб этди

Фазлиддин Ғоибназаров арманистонлик боксчини мағлуб этди

Олимпиада чемпиони, ҳозирда фаолиятини профессионал рингда давом эттираётган Фазлиддин Ғоибназаров (8-1, 5 КО) бир неча дақиқа аввал ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтаётган мусобақада Фазлиддинга арманистонлик Манук Диланян (11-4, 4 КО) рақиблик қилди.

Саккиз раунд давом этган жангда Фазлиддин тўлиқ устунликка эга бўлди ва ҳакамлар бир овоздан унинг ғалабасини қайд этишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг