Футбол юлдузи профессонал теннисда илк ўйинини ўтказди
Уругвай терма жамоасининг собиқ футболчиси 45 ёшли Диего Форлан Монтевидео (Уругвай)даги «Челленжер» мусобақасида профессионал теннисдаги фаолиятини бошлади.
Турнирнинг биринчи турида аргентиналик Федерико Кориа билан жуфтликда қатнашган Форлан боливияликлар — Борис Ариас ва Федерико Себалиосга 1:6, 2:6 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Уругвайлик юлдуз футболдаги фаолиятини 2019 йилда якунлаб, 2023 йилдан фахрийлар ўртасидаги теннис турнирларида қатнашиб келаётганди.
Диего Форлан — Жанубий Африкада 2010 йилда ўтказилган жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси, Америка кубоги соҳиби (2011), икки марта «Олтин бутса»ни қўлга киритган. «Атлетико Мадрид» (Испания), «Манчестер Юнайтед» (Англия), «Интер» (Италия) каби донгдор клубларда тўп сурган.
Маълумот учун: Диего Форлан футболчилик фаолиятига кўпроқ эътибор қаратиш учун 16 ёшида теннисни ташлаб кетган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter