Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон МТЖ ФИФА рейтингида ўз ўрнини 2 поғонага яхшилаб олди

Ўзбекистон МТЖ ФИФА рейтингида ўз ўрнини 2 поғонага яхшилаб олди

FIFA эълон қилган янгиланган рейтингда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз позициясини 2 поғонага яхшилаб, 66 ўринни эгаллади.

Қўшни давлатлардан – Тожикистон 99 (+7), Қозоғистон 100 (ўзгармаган), Қирғизистон 104 (-6) ва Туркманистон 141 (ўзгармаган) ўринларда қайд этилди.

Энг катта ижобий ўзгариш Ангола (+24), Қатар (+21), Иордания (+17) ва Нигерияда (+14) кузатилди.

Рейтингни амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина бошқариб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро футбол ассоциацияси 2023 йил ноябрь ойи рейтингида Ўзбекистон миллий терма жамоасини 68-ўринда қайд этган ва миллий терма жамоа шу ойда ўз ўрнини 5 та поғонага яхшилаб олган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг