Роналду Мессининг оиласидаги йўқотишга муносабат билдирди
Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду отаси вафот этган аргентиналик футболчи Лионел Мессини қўллаб-қувватлади. У Мессининг Instagram саҳифасидаги пости остида изоҳ қолдирди.
«Бу қийин дамларда сиз ва яқинларингизни маҳкам қучган ҳолда чуқур ҳамдардлик билдираман, Лео. Бардошли бўлинг», деб ёзган Роналду.
Аввал Месси «Интер Майами»даги ўйинчилик фаолиятини тўхтатгани эълон қилинган эди. У оиласи ва дўстларини қўллаб-қувватлаш учун Аргентинада қолди.
Хорхе Месси 8 август куни 68 ёшида вафот этди. У узоқ давом этган оғир касалликдан сўнг оламдан ўтди. Кўп йиллар давомида аргентиналик футболчининг отаси ўз ўғлининг фаолиятида муҳим ўрин тутарди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter