Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хави Зиданнинг рекордини янгилади

Хави Зиданнинг рекордини янгилади

Испания чемпионатининг 7-турида сафарда «Барселона» 1:0 ҳисобида «Мальорка» устидан ғалаба қозонди. Ғалаба каталонияликларга муҳим уч очко келтиришдан ташқари, бош мураббий Хавига Зинедин Зиданнинг рекордини янгилаш имконини ҳам берди.

42 ёшли Хави бошчилигида «Барселона» 18 ўйиндирки, сафарда мағлубият нималигини билмаяпти. Аввалги рекорд Зиданга тегишли эди — унинг қўл остида «Реал» 2016 йилда қаторасига 17 та сафар ўйинида енгилмаганди.

Етти ўйинда 19 очко тўплаган «Барселона» Ла Лига турнир жадвалини бошқаряпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг