Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нейрофирибгар нега қамалди?

Нейрофирибгар нега қамалди?

Фото: Dexerto

АҚШда сунъий интеллект ёрдамида яратилган қўшиқларни ботлар орқали тинглатиб, стриминг платформаларидан миллионлаб доллар (муаллифлик ҳақи) ундирган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Шимолий Каролина штатида яшовчи 54 ёшли Майкл Смит сунъий интеллект ёрдамида қўшиқлар яратиб, нақ 8 миллион доллар ишлади. Унинг муваффақияти худди ўша қўшиқлари каби сунъий ва сохта экани кейинроқ фош бўлди.

Смит сунъий интеллект воситасида 100 мингдан ортиқ қўшиқ яратиб, уларни Spotify, YouTube Music ва бошқа катта мусиқий платформаларга жойлаштириб келган. Бироқ бу қўшиқларни одамлар эмас, балки унинг ўзи яратган 10 мингга яқин ботлардан иборат «виртуал армия» кечаю кундуз тинглаб келган.

Фирибгарлик режаси шу қадар мукаммал ишлаганки, тизим автомат тарзда Смитга гонорар тўлаб борган.

2023 йилнинг апрел ойида унинг ботлари YouTube Musicда машҳур хонанда Тейлор Свифтнинг бутун бошли қўшиқлар каталогидан деярли 9 баробар кўпроқ — 80,9 миллион марта сунъий тинглашни амалга оширган. Ҳатто сохталикнинг ҳам чегараси бўлиши керак... 

Шубҳали фаолият барибир фош бўлди. Суд Майкл Смитни фирибгарликда айбдор деб топиб, 18 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди. «Сунъий фаолият» ортидан тушган 8 миллион доллардан ортиқ пул мусодара қилинадиган бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг