Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ Виктор Орбан номзодини БМТ бош котиби лавозимига илгари сурмоқда

АҚШ Виктор Орбан номзодини БМТ бош котиби лавозимига илгари сурмоқда

Фото: Euronews

Доналд Трамп маъмурияти Венгрия собиқ бош вазири Виктор Орбанни БМТ бош котиби лавозимига муносиб номзод сифатида кўрмоқда, деб хабар берди The Wall Street Journal ўз манбаларига асосланиб.

Нашрга кўра, Вашингтон Орбанни ушбу халқаро ташкилот раҳбарлиги учун курашда кўришни истайди ва бундай номзод Россия ҳамда Хитойнинг ҳам қўллаб-қувватлашига эриша олади, деб ҳисоблайди.

Манбаларнинг қайд этишича, Орбан БМТ Хавфсизлик кенгашининг 15 та аъзосидан 10 тасининг овозини таъминлашга қодир, улардан саккизтасини «ҳеч қандай муаммосиз» қўлга киритиш мумкин. У «тўғри мафкура»га амал қилади ва душманона муҳитда раҳбарлик қилишни билади.

БМТнинг амалдаги бош котиби Антониу Гутерришнинг ваколат муддати 2026 йил 31 декабрда тугайди.

Аввалроқ Ўзбекистон БАА давлат вазири Лана Заки Нусейбенинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби лавозимига номзодини қўллаб-қувватлашини маълум қилганди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг