Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Берил» тўфони Мексика қирғоқларига яқинлашмоқда

«Берил» тўфони Мексика қирғоқларига яқинлашмоқда

Фото: ValleyCentral.com

Бешинчи тоифали «Берил» тўфони 4 июл куни Юкатан яриморолининг Мексика қирғоқларига етиб боради. Бу ҳақда мамлакат миллий метеорология хизмати баёнот берди.

Метеорологлар 4 июлдан бошлаб «Берил» ҳаво массаси Юкатан яриморолида маҳаллий даражада кучли ёғингарчилик, шамол ва баланд тўлқинларни келтириб чиқариши кутилаётганини маълум қилишган.

Мексика президенти аҳолини тегишли хизматларнинг огоҳлантиришларини диққат билан кузатишга ва уларнинг тавсияларига амал қилишга чақирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг