Биринчи марта инсон Шамонда вирусидан вафот этди
Дунёда биринчи марта Шамонда вируси (Chamoiz virus) одамга юқди ва унинг ўлимига сабабчи бўлди. Шу пайтгача бу вирус фақат ҳайвонларда учраган.
Иммунитети жуда заифлашган бемор октябр ойи бошидан буён Франциянинг Лион шаҳридаги шифохонада даволанаётган эди — у 22 октябрда вафот этган.
Ўлимидан олдин беморда жиддий асаб тизими касалликлари (неврологик асоратлар) кузатилган. Франция қишлоқ хўжалиги вазирлигининг дастлабки хулосасига кўра, бунга катта эҳтимол билан ушбу инфекция сабаб бўлган. Касалликлар профилактикаси ва назорати бўйича Европа маркази вирус бемор ўлимига бевосита сабаб бўлган-бўлмаганини ўрганмоқда.
Тахминларга кўра, Франция шарқида майда қон сўрувчи ҳашарот — игнапашша чақиши оқибатида ушбу вирус инсонга юққан. Бу ерларда баҳор ва ёзда ҳайвонларда Шамонда вируси аниқланган эди.
Маълумот учун: Шамонда вируси илк бор 1965 йилда Нигерияда аниқланган. У асосан чорва молларига, жумладан, сигир ва эчкиларга юқади. 2026 йилнинг ёзида бу вирус биринчи марта Германиядаги йирик қорамолларда, кейинчалик отларда ҳам аниқланди. Кейин Европанинг бошқа мамлакатларида ҳам ҳайвонларнинг Шамонда билан касалланиши қайд этилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter