Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Дунё иккинчи Хиросима фожиасига дош бермайди» – Саудия валиаҳд шаҳзодаси

«Дунё иккинчи Хиросима фожиасига дош бермайди» – Саудия валиаҳд шаҳзодаси

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ва бош вазири Муҳаммад бин Салмон АҚШнинг Fox News телеканалига берган интервьюсида Исроил ва Эрон билан муносабатларга ойдинлик киритди. 

Муҳаммад бин Салмон Саудиянинг Исроил билан муносабатлари нормаллашуви тобора яқинлашаётганини қайд этар экан, «Биз учун Фаластин масаласи ўта муҳим аҳамият касб этади. Биз (Исроил билан) ана шу жиҳатни ҳал қилиб олишимиз керак», – деб таъкидлаган.

Сиёсий етакчига кўра, агар АҚШ президенти Жо Байден Саудия–Исроил ўртасида воситачилик қилса, «совуқ уруш» хотимасидан кейинги даврдаги энг йирик битим имзоланиши мумкин.

Айни чоқда, мазкур битим Фаластин халқининг мушкули осон бўлишини ҳам кўзда тутади.

Эрон ядро дастури ҳақида гапирган Муҳаммад бин Салмон Саудия Арабистони давлатларнинг ядро қуролига эга бўлишини хавотирли ҳолат деб ҳисоблашини урғулаган. Негаки, дунё иккинчи Хиросима фожиасига дош бера олмайди, деб ҳисоблайди у.

«Бу номақбул юришдир. Агар сиз уни қўлламоқчи бўлсангиз, жаҳоннинг қолган қисми билан курашишингизга тўғри келади. Сирасини айтганда, ядро қуролига эга бўлишнинг маъниси йўқ, чунки барибир уни қўллаш амримаҳол», – деган Саудия валиаҳди.

У Эрон ядро қуролига эгалик қилгудек бўлса, подшоҳлик ҳам шундай йўл тутишига тўғри келишини қайд этган.

Муҳаммад бин Салмон Теҳрон билан алоқалар яхшиланаётганини ҳам мамнуният билан маълум қилган.

Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти (OPEK+) томонидан қора олтин қазиб олиш кўрсаткичи қисқартирилиши ортидан ушбу ташкилот, жумладан, Саудия Арабистонига Россияни дастаклаш айби қўйилган эди.

Саудия валиаҳд шаҳзодаси Fox News шарҳловчиси билан суҳбат давомида ушбу айбловни рад этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг