Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эронда 10 қаватли уй қулади — қурбонлар ва жароҳатланганлар бор

Эронда 10 қаватли уй қулади — қурбонлар ва жароҳатланганлар бор

Фото: «Fars»

Эроннинг Хузистон вилоятидаги Ободон шаҳрида қурилиши тугалланмаган 10 қаватли уй қулаб тушди. Бу ҳақда «Fars» агентлиги хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 4 киши ҳалок бўлган, 27 киши жароҳат олган. Вайроналар остида тахминан 80 киши қолиб кетган бўлиши мумкин.

Фото: «Fars»

Қурбонлар сони янада ортиши хавфи бор, негаки қулаган бино гавжум жойда жойлашган.

Қутқарув амалиёти қўшни бино ҳам қулаш хавфи остида тургани боис жуда мураккаб шароитда ўтмоқда, дейилади Қизил яримой жамияти хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг