Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Европадаги давлат ҳукмдори тахтдан воз кечди

Европадаги давлат ҳукмдори тахтдан воз кечди

3 октябр куни Люксембургда мамлакатни чорак аср давомида бошқарган буюк герцог Анрининг тахтдан воз кечиш маросими бўлиб ўтди. Унинг тўнғич ўғли Гуиллауме, отасининг масъулиятини ўз зиммасига олган ҳолда янги давлат раҳбари бўлди.

Бу ҳақда халқаро ОАВ, жумладан Assocaited Press хабар тарқатди. 

70 ёшли Анрининг тахтдан воз кечиши кутилмаган қарор эмас. У ўтган йили тахтни ўғлига топшириш қарорини эълон қилган эди. APнинг қайд этишича, 43 ёшли Гуиллауме Сандхурст Қироллик ҳарбий академиясини тамомлагунга қадар Франция ва Швейцарияда таҳсил олган. У бир қатор йирик халқаро компанияларда ишлаган. У рафиқаси графиня Стефани де Ланной билан 5 ва 2 ёшли икки ўғилни вояга етказмоқда. 

Хабар қилинишича, шаҳзоданинг тож кийиш маросими Буюк Герцог Анри тахтдан воз кечганидан сўнг дарҳол бўлиб ўтган. Янги Буюк Герцог миллий парламентнинг 60 аъзоси олдида Люксембург конституциясига содиқлик қасамёд қилди.

Янги давлат раҳбари шанба куни мамлакат бўйлаб турнега чиқиши режалаштирилган. Байрам 5 октябр, якшанба куни Люксембургдаги Нотр-Дам соборида тантанали маросим билан якунланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг