Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Исландиянинг навбатдаги президенти номи маълум бўлди

Исландиянинг навбатдаги президенти номи маълум бўлди

Тадбиркор Халла Томасдоттир Исландиядаги президентлик сайловида 34.3 фоиз овоз билан ғолиб чиқди. У мамлакат тарихидаги иккинчи аёл президент бўлади.

Исландиянинг собиқ бош вазири Катрин Якобсдоттир 25,2 фоиз овоз билан иккинчи ўриндан жой олди. Сайловда жами 12 нафар номзод иштирок этди.

55 ёшли Томасдоттир Исландиянинг еттинчи президентига айланади. Бунгача мамлакатни 2016 августидан бери Гвидни Ёханнессон бошқариб келган. 2016 йилда ҳам Томасдоттир мамлакат президентлиги учун курашган ва Ёханнессондан кейинги ўринни эгаллаганди.

Исландия президенти тўғридан-тўғри умумий сайловлар йўли билан тўрт йиллик муддатга сайланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг