Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Испанияда автобус 20 метрлик жарликка қулади: 80 га яқин одам жароҳатланди

Испанияда автобус 20 метрлик жарликка қулади: 80 га яқин одам жароҳатланди

Фото: Xabar.uz

Испаниянинг Каталония ҳудудида, Барселона яқинида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 80 га яқин одам жароҳат олди. Йўловчи автобуси енгил машина билан тўқнашиб, йўлдан чиқиб кетган ва 20 метрлик баландликдаги нишабликдан пастга қулаган.

Жароҳатланганлардан тўрт нафарининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Бахтсиз ҳодиса ўтган якшанба куни оқшомда, Монтсени табиий боғи ҳудудидаги Фогарс-де-Монтклус муниципалитети яқинида, тор тоғ йўлида содир бўлган. Маълум бўлишича, автобус Сант-Селони ва Фогарс-де-Монтклус аҳоли масканлари ўртасида мунтазам йўналиш бўйича ҳаракатланаётган эди.

Воқеа жойида кенг кўламли қутқарув ишлари ташкил этилди: ўт ўчирувчилар бригадалари, 15 га яқин тез ёрдам машинаси ва иккита тиббий вертолёт жалб қилинди. Жабрланганлар ва уларнинг яқинларига зудлик билан психологик ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида махсус тезкор қабул пункти ташкил этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг