Перудаги сайловда Гитлер Муссолини ғалаба қозонди
Перунинг баланд тоғлар бағрида жойлашган Керопалка округи мэрлиги учун сайловда Ahora Nación партияси номзоди Гитлер Муссолини Симеон Флорес ғалаба қозонди.
Қизғин кечган курашда у 229 (34,5 фоиз) овоз тўплаб, яқин таъқибчиси Гаспар Осорио Замбранони 25 та овозга ортда қолдирди.
Фақат бир жиҳат — ғолибнинг ғайриоддий исми сабабли бу кичик гўшадаги сайлов жараёни жаҳон жамоатчилиги эътиборига тушди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter