Бразилия президентлик сайловларига АҚШнинг эҳтимолий аралашувини текширяпти
Бразилия Федерал полицияси мамлакат президентлик сайловларига ташқи кучларнинг эҳтимолий аралашувини текшириш бўйича дастлабки жараённи бошлади. Бу ҳақда полиция бош директори Андрей Родригес маълум қилди.
Текширув Бразилия Бош адвокатурасининг мурожаатидан сўнг бошланган. Мурожаатда АҚШ ҳукумати томонидан сайлов жараёнига таъсир кўрсатиш ва Бразилия Олий суди обрўсига путур етказишга қаратилган эҳтимолий молиялаштириш ҳақидаги маълумотларни текшириш сўралган.
Родригеснинг таъкидлашича, ҳозирча расмий жиноий суриштирув очилмаган. Федерал полициянинг разведка бўлими келиб тушган маълумотларни таҳлил қилиб, кейинги чоралар бўйича қарор қабул қилади.
Айни пайтда Бразилия Олий сайлов суди раиси Кассио Нунес Маркес сайловнинг биринчи босқичида хорижий аралашув аломатлари аниқланмаганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, халқаро кузатувчилар ҳам овоз бериш жараёнининг шаффоф ва одатий тартибда ўтганини қайд этган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter