Путин Зеленский билан учрашмоқчи бўлгани ҳақида гапириб берди
Россия президенти Владимир Путин журналист Павел Зарубинга берган интервюсида Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашмоқчи бўлганини маълум қилди.
Унинг айтишича, Украина 2022 йилда президентларнинг шахсий учрашувини талаб қилган, Путин бунга рози бўлган.
«Украина томони можарони кўриб чиқиш ва унга чек қўйишни таклиф қилган (келишув битимлари лойиҳасида) фақат битта банд бор эди – икки президентнинг шахсий учрашуви. Мен бунга рози бўлдим», деди Путин.
Владимир Путин Павел Зарубинга берган интервьюсида 2022 йил баҳорида қўшинларни Киевдан олиб чиқиш тўғрисида қарори қандай қабул қилингани ҳақида гапириб берди. Унинг сўзларига кўра, Истанбул музокаралари чоғида баъзи европалик етакчилар ўзаро суҳбатларда Украина «ўз пойтахтида уруш олиб борган ҳолда» тинчлик шартномасини имзолаши мумкин эмаслигини, шундан сўнг Россияга ўз қўшинларини Киевдан олиб чиқиб кетиш таклиф қилинганини айтишган.
«Россия ўнлаб йиллар давомида шундай алданди. Шунга қарамай, қон тўкилиши ва жиддий урушнинг олдини олиш мақсадида биз бунга рози бўлдик ва март ойи охирида Киевдан қўшинларни олиб чиқишни бошладик», — дея иддао қилган Путин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter